Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

"Крокус"даги теракт бўйича суд: судланувчиларнинг ҳеч бири ўз айбини тўлиқ тан олмаган

2024 йил март ойида содир бўлган фожиа оқибатида 149 нафар фуқаро ҳалок бўлганди.

Россиянинг 2-Ғарбий округ ҳарбий судида бўлиб ўтаётган суд муҳокамаларида давлат айбловчилари судланувчиларнинг, жумладан, "Крокус Сити Холл" концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракатининг тўрт нафар бевосита ижрочисининг айби иш материаллари билан тўлиқ тасдиқланганини маълум қилди.

Жабрланувчи томон манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Людмила Айвар ТАСС агентлигига тегишли маълумотни тақдим этган.

"Давлат айблови томонларнинг муҳокамалари давомида судланувчиларнинг айби исботланганини тасдиқлади. Прокурорнинг позициясига кўра, суд мажлиси якунида уларнинг ҳеч бири ўз айбини тўлиқ тан олмаган бўлса-да, судланувчиларнинг жиноят содир этишда айбдорлиги тўпланган далиллар билан исботланган", - дея изоҳлади ҳуқуқшунос.

Людмила Айвар ёпиқ тарзда ўтаётган мажлисда танаффус эълон қилинганини, муҳокамалар куннинг иккинчи ярмида давом эттирилишини маълум қилди.

Жабрланувчиларнинг ҳимоячиси 19 нафар айбланувчи учун энг оғир жазони талаб қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг