Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кубада рекорд совуқ: оролликлар биринчи марта қировни кўришди

Кубада рекорд совуқ: оролликлар биринчи марта қировни кўришди

Фото: Adalberto Roque / AFP

Куба тарихида биринчи марта ҳаво ҳарорати Целсий бўйича нул даражага тушди. Ушбу рекорд мамлакат ғарбидаги Матансас провинциясида қайд этилгани ҳақида Куба миллий метеорология институти хабар берди.

Маҳаллий вақт билан сешанба куни соат 07:00 да термометр Целсий бўйича 0 даражани кўрсатган. Бунгача «совуқ рекорд» 1996 йил февралида рўйхатга олинган, ўшанда ҳарорат 0,6 даражагача пасайган эди.

Метеорологларнинг тушунтиришича, бундай аномал совуққа Шимолий Америкадан кириб келган кучли арктик ҳаво оқими сабаб бўлган. Жуда қуруқ ҳаво, очиқ осмон ва шамолнинг йўқлиги туфайли ҳарорат кескин пасайган. Матансаснинг айрим ҳудудларида ҳатто экинлар устида қиров ҳосил бўлган, бу тропик мамлакат учун ноёб ҳодиса ҳисобланади.

Метеорология институти ноодатий совуқ ҳарорат сўнгги кунларда бутун мамлакат бўйлаб кузатилаётганини маълум қилди.

Маълумот учун: Куба тропик иқлим зонасида жойлашган. Қишда ҳаво ҳарорати ўртача 23–24 даража, ёзда 27–30 даражани ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори текисликларда 1000–1200 мм атрофида бўлади. Кузатилган бу йилги совуқ нафақат Кубада, балки Марказий Америка ва Кариб ҳавзасининг бошқа мамлакатларида ҳам бир қатор ҳарорат рекордларини янгилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг