Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лукашенко Эрон президентининг ҳалокати «айбдори»ни айтди

Лукашенко Эрон президентининг ҳалокати «айбдори»ни айтди

Эрон президенти Иброҳим Раисий билан юз берган фожиада АҚШнинг санкциялар сиёсати муҳим рол ўйнади, дейди Беларус етакчиси Александр Лукашенко. Унга кўра, Вашингтоннинг чеклов чоралари Эрон раҳбари вертолётига техник хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилган.

«АҚШнинг жирканч сиёсати бунга олиб келди. Биринчидан, санкциялар. Булар одамларни ташийдиган самолётларга нисбатан санкция қўллашга ҳақлари йўқ эди. Бу ҳам уларнинг айби. Улар бу вертолётга хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйишди», деб тушунтирди Лукашенко.

Унинг қўшимча қилишича, у бу ҳақда биринчи навбатда Беларус президенти сифатида эмас, балки шахс сифатида гапирган.

19 май куни Раисий ўтирган вертолёт Озарбайжон-Эрон чегараси яқинидаги тоғларга қулаб тушди. Ҳалокат натижасида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Вертолётда Раисийдан ташқари ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян ҳам учаётган эди. 23 май куни Эрон президенти ўзи туғилиб ўсган Машҳадда дафн этилди. Сиёсатчининг мотам маросимига 3 миллионга яқин одам келгани хабар қилинди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг