Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машҳурлар орасида энг бойлари аниқланди

Машҳурлар орасида энг бойлари аниқланди

Стивен Спилберг.

Фото: WGXA

Forbes журнали машҳур инсонлар орасидан энг бойларини аниқлади — рейтингни Стивен Спилберг бошқармоқда (7,1 млрд доллар).

Ҳозирда 79 ёшни қаршилаган Спилберг жаҳон киноси тарихидаги энг муваффақиятли режиссёрлардан («Жағлар», «Юра даври боғи», «Индиана Жонс» каби машҳур филмлардан миллионлаб доллар ишлаб топган), шунингдек, машҳур DreamWorks студиясининг асосчиларидан биридир. Режиссёр илк бор 1994 йилда Forbes рўйхатига кирган ва шундан бери уни тарк этмаган.

Машҳур ва бой инсонлар рейтингида иккинчи қаторни ҳам кинорежиссёр — «Юлдузлар жанги»ни суратга олган 81 ёшли Жорж Лукас банд этди (5,2 млрд доллар). Баскетбол қироли, 63 ёшли Майкл Жордан учинчи ўринда — 4,3 млрд доллар.

Рейтингдаги айрим бойлар:

5-ўрин: Опра Уинфри (телебошловчи) — 3,2 млрд доллар;
7-ўрин: Тейлор Свифт (қўшиқчи) — 2 млрд доллар;
11-ўрин: Тайгер Вудс (голфчи) — 1,5 млрд доллар;
14-ўрин: Леброн Жеймс (баскетболчи) — 1,4 млрд доллар;
16-ўрин: Арнолд Шварценеггер (актёр ва сиёсатчи) — 1,2 млрд доллар;
18-ўрин: Рожер Федерер (теннисчи) — 1,1 млрд доллар;
19-ўрин: Жеймс Кэмерон (кинорежиссёр) — 1,1 млрд доллар;
20-ўрин: Рианна (қўшиқчи) — 1 млрд доллар;
21-ўрин: Бейонсе (қўшиқчи) — 1 млрд доллар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг