Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Майк Помпео вазир бўлади

Майк Помпео вазир бўлади

Фото: «Sabah»

CIA директори Майк Помпеонинг АҚШ ташқи ишлар вазири этиб тайинланиши Сенатнинг ташқи муносабатлар қўмитасида 11 овоз билан тасдиқланди. Қўмитанинг 9 аъзоси қарши овоз берди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Кейинги овоз бериш жараёни Сенатда бўлиб ўтади. Сенат Помпеонинг номзодини маъқулласа, у жума куни НАТО йиғилишида ташқи ишлар вазири сифатида қатнашади.

АҚШ президенти Доналд Трамп 13 март куни ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсонни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига CIA директорини номзод қилиб кўрсатган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг