Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвада мигрантлар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди: можаро ортидан ҳозиргача 82 киши ҳибсга олинган

Москвада мигрантлар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди: можаро ортидан ҳозиргача 82 киши ҳибсга олинган

Москвада полиция ходимлари билан тўқнашувдан сўнг 82 нафар чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармасига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Воқеа 15 декабр куни кечқурун содир бўлган. Можаро маҳаллий полициячи 21 ёшли мигрантнинг ҳужжатларини текширишга уринганидан кейин бошланган. Таъкидланишича, у талабга бўйсунмай, полициячини ўз автомобилида бир неча метр судраб, қочишга уринган, сўнг машинадан тушиб, уни бир неча марта урган.

Кўп ўтмай, бир неча ўнлаб мигрантлар воқеа жойига йиғилиб, полиция билан тортишиб кетган. Офицерлар ҳавога бир неча марта ўқ узган, шундан сўнг улар ҳибсга олишни бошлаган.

Қўлга олинганларга нисбатан майда безорилик ва иммиграция қонунчилигини бузганлик моддалари бўйича баённомалар тузилган. Автомобил ҳайдовчисига нисбатан зўравонлик моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг