Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвада қулаган дарахт бир инсон умрига зомин бўлди

Москвада қулаган дарахт бир инсон умрига зомин бўлди

Фото: «РИА Новости»

Москва шарқида кучли шамол туфайли устига дарахт қулаб тушиши натижасида машина ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «РИА Новости».

«1-Мясников кўчаси 20-уй яқинидан ўтиб кетаётган енгил автомобиль устига дарахт қулаб тушди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди», — дейди шошилинч ёрдам кўрсатиш хизмати ходими.

Унинг сўзларига кўра, шундан сўнг бошқарувни йўқотган машина яна иккита автомобилга шикаст етказган.

Пайшанба кунидан бери Москва ва Россиянинг бир қанча ҳудудларида сониясига 25 метрни ташкил этувчи кучли шамол кузатилмоқда. Пойтахт бўрондан огоҳлантирилмоқда, ишларни тартибга солиш учун оператив штаб ташкил этилган.

Москва атрофида кучли шамол ўнлаб дарахтларни йиқитиб, 19 та машинага зарар етказишга улгурди. Вилоятда шикастланганлар ҳақида хабар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг