Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

НАТО: Россия ҳарбий самолётлари фуқаро авиалайнерларига хавф солмоқда

НАТО: Россия ҳарбий самолётлари фуқаро авиалайнерларига хавф солмоқда

Фото: «Nato.int»

Жорий йилда НАТО қирувчи самолётлари Россия ҳарбий самолётларини қўлга тушириш учун юз марталаб осмонга кўтарилди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянсининг расмий сайтида хабар берилган.

Маълумотларга кўра, 2020 йилда альянсга аъзо давлатларнинг ҳарбий-ҳаво кучлари НАТОнинг Европадаги ҳаво чегараларига яқинлашган 400 дан зиёд ҳарбий самолётларни қўлга олишган. Шу билан бирга, деярли 90 фоиз ҳолларда, яъни тахминан 350 марта бундай парвозлар Россия самолётларини қўлга тушириш учун амалга оширилганлиги таъкидланмоқда. Бу 2019 йилга нисбатан кўп.

НАТОнинг таъкидлашича, альянснинг ҳаво ҳудудига яқин жойда Россия самолётларининг парвози фуқаролик рейсларига хавф солмоқда.

«Россия ҳарбий самолётлари кўпинча ўз позицияси ва баландлигини кўрсатувчи транспондер маълумотларини узатмайди, парвоз режасини тақдим этмайди ёки авиадиспетчерлар билан алоқага чиқмайди, бу эса фуқаро авиалайнерлари учун хавф туғдиради», — дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг