Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

НАТОдан жиддий қадам: алянс шарқда янги операция бошлади

НАТОдан жиддий қадам: алянс шарқда янги операция бошлади

Фото: Focus.ua

НАТО Бош котиби Марк Рютте алянс шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун "Шарқий қўриқчи" операциясини бошлаганини айтди. Унга Буюк Британия, Дания, Германия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг кучлари ва активлари жалб қилинади, деди у

НАТО иттифоқдош кучларининг Европадаги олий қўмондони, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Алекс Гринкевич Шарқий гвардия бошқа нарсалар қатори алянснинг ҳаво ва қуруқлик мудофаасини бирлаштиришга имкон беришини айтди, деб хабар бермоқда Reuters. 

Операцияга Марк Рюттенинг сўзларига кўра, Полшадаги дронлар билан содир бўлган воқеа сабаб бўлган. Жаноб Рютте бунда Россияни айблади.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳавода ўзини тобора хавфли тутмоқда ва буни қабул қилиб бўлмайди. 

10 сентябрга ўтар кечаси Полша ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 19 та дронни уриб туширди. Уриб туширилган дрон қолдиқлари уйлардан бирининг томини шикастлаган. Полша расмийлари НАТОдан низомнинг 4-моддасини - иттифоққа аъзо давлатлар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказишни қўллашни сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг