Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Борис — Жонсонми ёки Ельцин?

Борис — Жонсонми ёки Ельцин?

Фото: «Global Look Press»

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху британиялик ҳамкасби Борис Жонсонни Ельцинга адаштириб юборди. Бу ҳақда «МИР24» Исроилнинг «The Jerusalem Post» газетасига асосланиб хабар бермоқда.

Сиёсатчи бу хатога мамлакат ҳукумати йиғилишидаги чиқишида йўл қўйган.

«Мен Лондонга ажойиб сафар қилиб қайтдим, у ерда бош вазир Борис Ельцин ҳамда АҚШ мудофаа вазири билан учрашдим», — деди Нетаньяху.

Ҳамкасблари шу заҳоти бош вазирнинг сўзларини тўғрилаб юборишди Ўзини йўқотиб қўймаган Нетаньяху эса буни атайин, тўпланганлар унинг сўзларини диққат билан тинглашяптими-йўқми, синаш учун қилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон 2019 йилнинг 24 июлидан бери Буюк Британия бош вазири. Борис Ельцин эса Россия президенти сифатида 1991—1999 йилларда фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг