Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нигериялик болаларни ким қутқаради?

Нигериялик болаларни ким қутқаради?

Фото: UNICEF

Очликдан азият чекаётган болалар сони бўйича Нигерия жаҳонда 2-ўринга кўтарилди. Аҳолиси сони (226,8 млн) бўйича жаҳонда олтинчи, Африкада биринчи ўринда турувчи ушбу мамлакатда 5 ёшгача болаларнинг 42 фоизи (15 млн нафар) бўй ўсишида ортда қоляпти, 83 фоизи (30 млн нафар) камқонликка чалинган.

Очликка маҳкум болалар сони бўйича фақат Ҳиндистон Нигериядан олдинда.

Болаларнинг қорни тўймаслиги — ҳам гуманитар, ҳам иқтисодий муаммо. ЮНИСЕФнинг Нигериядаги раҳбари хавотирларига кўра, оч болалар «қолоқ катталар»га айланади, чунки очликнинг когнитив ривожланишга таъсири салбий. Оқибатда жиноятчилик кўпаяди, мураккаб иқтисодий соҳаларни ривожлантириш учун бебаҳо мутахассислар етишмайди.

Нигериялик болаларни қутқариш учун уларнинг ҳар бирига $120 дан сарфлаш зарурлиги ҳисоблаб чиқилди. Бироқ мамлакат ҳукуматида бунча пул йўқ — пандемия етказган зарар, жаҳон иқтисодий инқирози ва глобал исиш келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш билан овора.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг