Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нотр Дам ибодатхонасига ўт кетишига таъмирлаш эмас, бошқа нарса сабаб бўлган

Нотр Дам ибодатхонасига ўт кетишига таъмирлаш эмас, бошқа нарса сабаб бўлган

Фото: «Reuters»

Нотр Дам ибодатхонаси ёниб кетиши билан боғлиқ бошқа тафсилотлар маълум бўлмоқда. Полиция томонидан хабар қилинишича, ёнғин келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирча соборни тўлиқ кўздан кечириш учун хавфсизлик нуқтаи назаридан имкон бўлмаяпти. Полиция томонидан таъмирлаш ишларида қатнашган усталар ва собор хизматчилари тергови давом этмоқда.

Бинонинг заифлашиб қолган деворларини мустаҳкамлаш учун ёғоч ишлатилган бўлган. Қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққани таҳмин қилинмоқда. Бироз вақт муқаддам ўт кетишига таъмирлаш ишлари сабаб бўлгани айтилаётган эди. Собор атрофида 100 метр баландликда таъмирлаш нарвонлари ўрнатилган бўлган.

Париж шаҳри прокурори Реми Эйтц Нотр Дам ибодатхонасига атайлаб ўт қўйилгани борасида ҳеч қандай асос йўқлигини бир неча бор такрорлаган. Эслатиб ўтамиз, собор 15 апрелда ёниб кетган эди. Ёнғин натижасида томнинг катта қисми ва минора ёниб кетган. Фақат 16 апрел тонгида ўт ўчирувчилар оловни тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлишди.

Турли баҳолашларга кўра Нотр Дам ибодатхонасини қайта тиклашга 10 йилгача вақт кетиши мумкин. Франция президенти Эммануэл Макрон эса соборни 5 йил давомида қайта тиклашга ваъда берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг