Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғоннинг вориси ким?

Эрдўғоннинг вориси ким?

Фото: TRT Haber

The Wall Street Journal нашри Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ўрнига келиши мумкин бўлганлар орасида Салжуқ Байрактарни тилга олди.

Сўровларга кўра, Салжуқ Байрактар мамлакатдаги энг таниқли жамоат арбобларидан саналади.

Нашр кузатишича, Байрактарда Эрдўғонга хос жиҳатлар бор: ўз нутқларида Туркиянинг усмонлилар ўтмишига урғу беради, Исроилнинг Ғазога босқинига жавобан ҳукумат бошчилигидаги кўча намойишларини қўллаб-қувватлайди.

Фото: TRT Haber

Маълумот учун: Салжуқ Байрактар 1979 йил 7 октябрда Истанбулда туғилган. Отаси — Ўздемир Байрактар авиакосмик соҳа, робототехника ва масофадан бошқариладиган учувчи қурилмалар (дронлар) йўналишида фаолият юритувчи «Baykar Makina» компанияси асосчиси. Салжуқ Байрактар мазкур компания эгаларидан бири ва техник директоридир. Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг кенжа қизи билан 2016 йилда турмуш қурган.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда 31 март куни бўлиб ўтадиган муниципал сайловлар ўзи учун сўнгги сайлов бўлишини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг