Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нью-Йоркда 110-мэр расман ишга киришди

Нью-Йоркда 110-мэр расман ишга киришди

Фото: EPA/UPG

Нью-Йорк (АҚШ)нинг янги мэри Эрик Адамс 2022 йилнинг 1 январидан расман фаолият бошлади. Унинг тантанали қасамёд маросими Таймс-скверда бўлиб ўтди.

Эрик Адамс Нью-Йорк мэрлиги учун 2 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонгани ҳақида хабар бергандик.

61 ёшли Эрик Адамс — фаррошнинг ўғли, полиция собиқ капитани, Бруклин округи раҳбари ҳамда сенатор. У маросимда Нью-Йоркни олдинги ҳаётга қайтаришга ваъда берди ва ўзини «Демократлар партиясининг келажаги», деб атади.

ОАВ маълумотларига кўра, Адамс эрта туради, вегетарианча парҳез тутади, умуман, соғлом турмуш тарзига амал қилади. Яна айтишларича, у илк маошини биткоинларда олмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг