Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар «оналик инстинкти» миянинг қаерида жойлашганини топишди

Олимлар «оналик инстинкти» миянинг қаерида жойлашганини топишди

Фото: «TextTube»

Луизиана университети (АҚШ) олимлари оналик феъл-атворига таъсир ўтказувчи миядаги «участка»ни топишди. Таъкидланмоқдаки, мияда бунақа жой фақат аёл жинсига мансубларда бўлади. Ушбу хабарни «Naked Science» журнали кеча, 26 июль куни берди.

Тажриба сичқонларда ўтказилди. Урғочи сичқонларнинг миясида окситоцин гормони қатнашганда фаоллашадиган ҳужайралар борлиги аниқланди. Шунингдек «севги гормони» ҳам дея аталувчи бу гормон оналик инстинкти учун ҳам жавоб беради. Эркак сичқонларда окситоцин билан реакцияга киришувчи ҳужайралар мавжуд эмас.

Айнан шу ҳужайра оналик инстинктига масъуллигига яна бир далил шуки, у аёллар жинсий гормони эстроген мавжуд бўлгандагина окситоцин билан реакцияга киришади.

Тадқиқотчилар барча сут эмизувчилар, хусусан, инсоннинг мияси ҳам тахминан шундай хусусиятга эга деган тўхтамга келишди.

Ушбу тадқиқот орқали америкалик олимлар туғуруқдан кейинги депрессия (ёш оналарнинг 10 фоизидан 20 фоизигача бундан азият чекади)ни даволаш бўйича янги усулларни топишга кўмаклашишмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг