Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжон фирибгарликда айбланган икки шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Озарбайжон фирибгарликда айбланган икки шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Озарбайжон Бош прокуратураси Ўзбекистон Бош прокуратурасининг ушбу мамлакатда фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган С.Х ва С.А.ни экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровини қаноатлантирди.

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратурасига асосланиб, Azerbaycan 24 хабар берди.

Ўзбекистон фуқаролари 39 ёшли С.Х. ва 34 ёшли С.А. фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди.

Улар 6 март куни Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда чегара назоратидан ўтаётганда қўлга олинган.

Аввалроқ Истанбулдан 48 ёшли фуқаро экстрадиция қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг