Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида россияликлар сайловда қатнашмоқда

Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида россияликлар сайловда қатнашмоқда

Ўзбекистоннинг 5 та: Тошкент, Самарқанд Фарғона, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида бугундан Россия давлат думасига сайловлар учун овоз бериш участкалари очилди.

Хабар берилишича, сайлов жараёнлари санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилмоқда. Бир участкага бир вақтда 5 кишидан ортиқ одам киритилмаяпти, ташриф буюрувчилар ниқоб, қўлқоп ва ручкалар билан таъминланяпти.

Самарқанднинг ўзида Россиянинг 700 нафарга яқин фуқароси сайловда овоз бериш учун рўйхатга олинган.

Россия думасига сайловлар 17 сентябрдан 19 сентябргача давом этади. Бугун сайловнинг охирги куни.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг