Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистон-Ҳиндистон: АҚШ томонларни муросага чақирди

Покистон-Ҳиндистон: АҚШ томонларни муросага чақирди

Фото: Interpressnews

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ҳиндистон ва Покистонни ўртадаги зиддиятни юмшатиш учун ўзаро ҳамкорликка чорлади. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Рубио Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жайшанкар ҳамда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефонда мулоқот қилди. Унинг таъкидлашича, Вашингтон Ҳиндистонни экстремизмга қарши курашда қўллайди, Покистон эса баҳсли Кашмир ҳудудида 26 кишини ўлдирган жангарилар бўйича терговда Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг