Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Порахўрга — ўлим жазоси. Президент Видодо: «Мен халқ томонидаман»

Порахўрга — ўлим жазоси. Президент Видодо: «Мен халқ томонидаман»

Фото: «24 Канал»

9 декабрь — коррупцияга қарши курашиш халқаро кунида талабалар билан учрашган Индонезия президенти Жоко Видодога талабалардан бири шундай савол берди: «Нега коррупцияда қўлга олинган жиноятчиларга ўлим жазоси йўқ?».

«Агарда халқнинг хоҳиши жиноят кодексига ёки коррупция тўғрисидаги қонунга буни (ўлим жазосини) киритиш экан, амалга оширса бўлади», — дея жавоб берди Видодо.

Президент шуни ҳам қўшимча қилдики, аслида 2001 йилдаги қонунга кўра, мамлакатда коррупция учун ўлим жазоси белгиланган, фақат табиий офатлар ёки мамлакат учун хавфли бошқа ҳолатлар, масалан, иқтисодий ёки валюта инқирозлари чоғи ушбу чорага қўл уришга рухсат этилган.

Маълумот учун: Индонезия наркотиклар, қотилликлар ва терроризм учун ўлим жазоси қўлланилувчи оз сонли мамлакатлардан бири. Видодонинг президентлик йилларида наркотиклар савдоси билан шуғулланган 18 нафар маҳкумга, уларнинг орасида чет элликлар ҳам бўлган, ўлим жазоси қўлланган, оқибатда айрим хориж мамлакатларида Индонезиядан ўлим жазосини бекор қилишни талаб қилиб, норозилик намойишлари бўлиб ўтганди.

Дунёнинг 2019 йилдаги «Ўлим жазолари харитаси»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг