Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин 10 йиллик анъанасини бузди

Путин 10 йиллик анъанасини бузди

Фото: «Ведомости»

Россия президенти Владимир Путиннинг анъанавий катта матбуот анжумани бу йил ўтказилмайдиган бўлди. Унинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу ҳақда баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилдан бошлаб ҳар йилнинг декабр ойида Путин соатлаб давом этувчи катта матбуот анжумани ўтказиб, хорижлик ва россиялик журналистларнинг саволларига жавоб берарди.

Песков қўшимча қилишича, Путин бу гал фақат Кремл пули журналистлари билан мулоқот қилади. «Президентнинг Федерал Мажлисга мурожаати нима бўлди?», деган саволни Песков жавобсиз қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг