Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин: Россия Қуръон ва мусулмонларнинг диний туйғуларини чуқур ҳурмат қилади

Путин: Россия Қуръон ва мусулмонларнинг диний туйғуларини чуқур ҳурмат қилади

Россия Қуръонни ва мусулмонларнинг диний туйғуларини чуқур ҳурмат қилади, Россия Федерациясида ушбу муқаддас китобга ҳурматсизлик жиноят ҳисобланади. Бу ҳақда Владимир Путин Доғистоннинг Дербент шаҳридаги Жума масжидига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

«Бу мусулмонлар учун ибодатгоҳ, қолганлар учун эса зиёратгоҳ. Биз биламизки, бошқа мамлакатларда улар бошқача ҳаракат қилишади - улар одамларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилмайди ва бу жиноят эмаслигини ҳам айтишади», – деган Путин.

Шунингдек, Россия президентига муқаддас Қуръон китоби совға қилинган.

Маълумот учун, Путин ташриф буюрган Жума масжиди Россия ва дунёдаги энг қадимгиларидан бири бўлиб, манбаларда айтилишича, унинг қурилиши араб саркардаси Маслама ибн Абдул-Малик томонидан милодий 733-734 йилларда бошланган. Масжид ҳовлисида уч асрлик чинорлар бор. 2012 йилда бу дарахтлар табиий ёдгорлик сифатида тан олиниб, ҳозирда давлат муҳофазасига олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг