Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Путин Россия келажагини яксон қилмоқда» — Германия канцлери

«Путин Россия келажагини яксон қилмоқда» — Германия канцлери

Германия канцлери Олаф Шольцнинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш бутун дунёда коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни янада кучайтирмоқда.

Олаф Шольц Россия президенти Владимир Путинни Россиянинг Украинага ҳужуми билан дунёга зарар етказганликда айблади. «Deutsche Welle»нинг келтиришича, немис сиёсатдони «уруш келажакни йўқ қилишдир» деб баёнот берган.

Канцлернинг сўзларига кўра, Путин «ўтган асрларнинг империалистик қарашлари»дан воз кечиши керак. «Россия президенти Украинага нафақат ўлим ва ҳалокат олиб келади, балки Россия келажагини ҳам йўқ қилади. Бу президент Путиннинг катта хатоси», — деган у.

Аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Россияни Қора денгизда озиқ-овқат олиб кетаётган юзга яқин кема йўлини тўсиб қўйганликда айблаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг