Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Каспий денгизини 5 та давлат бўлиб олди

Каспий денгизини 5 та давлат бўлиб олди

Фото: «aa.com.tr»

Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, Эрон ва Туркманистон Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми бўйича битим имзолади, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида ўтказилган V Каспий давлатлари раҳбарлари учрашувида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Россия раҳбари Владимир Путин, Озарбайжон республикаси етакчиси Илҳом Алиев, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Туркманбоши Гурбангули Бердимуҳамедов қатнашди.

Йиғилишда Каспий давлатларида иқтисодиёт, траспорт, логистика, атроф-муҳит ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми бўйича битим имзоланди.

Конвенцияга кўра, ҳар бир мамлакат денгизда 15 денгиз милидан катта бўлмаган ўзига тегишли ҳудудни белгилаб олади. Сувнинг туб қисми ҳам мамлакатлар ўртасида бўлиб олинади. Сувнинг юза қисмидан эса барча бирдек фойдаланиши мумкин.

Саммитда Каспий денгизи зарихаларидан унумли фойдаланишга,шунингдек ушбу ҳудудда ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилмаслигига келишиб олинди.

Бундан ташқари, саммитда терроризмга қарши курашиш, хавфсизликни таъминлаш, чегара ҳудудларида барқарорликни сақлаш ҳам муҳокама этилди.

Эрон, Россия, Озарбайжон, Туркманистон ва Қозоғистон 1996 йилдан бери Каспий денгиздан ўз улушини олиш бўйича музокалар олиб бораётган эди.

Каспий денгизи 50 миллиард баррель нефть ва 9 триллион м3 газ захирасига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг