Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қамоқда сақланаётган Саакашвили очликни бас қилди

Қамоқда сақланаётган Саакашвили очликни бас қилди

Фото: «Газета.ру»

Қамоққа олинганидан сўнг очлик эълон қилган Михаил Саакашвили (Грузия собиқ президенти) овқатланишни бошлади. Бу ҳақда «Report» Грузия адлия вазирлигининг махсус пенитенциар хизматига асосланиб хабар берди.

«Саакашвили қамоқда овқатланиши учун шароитлар яратилган. У овқатланишни, жумладан, асал ва табиий шарбатлар истеъмол қилишни бошлади, бу унинг организмига кучли толиқиш хавф солмаслигини англатади», — деди Махсус  пенитенциар хизмати раҳбари Ника Цхварашвили.

Қўлга олинган куни очлик эълон қилган Михаил Саакашвили саккиз кун давомида туз тотмаган ва 12 килограмм вазн йўқотган. Бу ҳақда кеча, 8 октябрь куни унинг адвокати Бека Басилая маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг