Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси мамлакатларда ҳали ҳам қуллик мавжуд?

Қайси мамлакатларда ҳали ҳам қуллик мавжуд?

Бугунги кунга келиб, барча давлатларда қулдорликка қарши қонунлар қабул қилинган бўлишига қарамай, баъзи мамлакатларда қуллик ҳамон сақланиб қолган. Global slavery index маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё миқёсида 40 миллиондан ортиқ одам қулликдан азоб чекади. Уларнинг барчаси мажбурий никоҳ ёки мажбурий меҳнатга жалб қилинган.

Кўпчилик учун бу ваҳшийликдек туюлганига қарамай, баъзи мамлакатларда қуллик мутлақо нормал амалиёт ҳисобланади. Халқаро ташкилотларнинг бундай қонунчиликка таъсир ўтказишга уринишларига қарамай, муаммо ҳал этилмаган. Гап шундаки, қулдорликни ташкил этиш, асосан, қонунни ҳурмат қилмайдиган одамлар томонидан амалга оширилади. Қуйида сизга расман қуллиқ бекор қилинган, бироқ ҳозирги кунгача баъзи одамлар қул бўлиб қолаётган давлатлар ҳақида айтиб ўтамиз.

Мавритания

Бу мамлакат қулликни охиргилардан бўлиб, 1981 йилда бекор қилган. Бироқ, қонунан бекор қилинганига қарамай, мамлакатда бугунги кунгача қулдорлик мавжуд. Мамлакатдаги қуллар сони, турли манбаларга кўра, 600 минг кишини ташкил этади. Бу мамлакат аҳолисининг 20 фоизи ва дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ерда аёллар ҳам, болалар ҳам қулликда сақланиш ҳолати учрайди.

Мавритания ҳукумати мамлакатда қуллар борлигини инкор этади. Бироқ, қул эгалари вақтинчалик ечимлардан фойдаланадилар. Гап шундаки, Мавританияда одамларга эгалик қилиш тақиқланган, аммо уларни меҳнатга мажбурлаш тақиқланмаган.

Қоидага кўра, бу ерда қуллар чорвачилик, уй ишлари билан шуғулланадилар. Қуллар авлоддан авлодга мерос бўлиб қолади: уларнинг болалари хўжайинларнинг болаларига тегишли. Бирор киши озод қилинган тақдирда ҳам, у аслида эгасига молиявий қарам бўлади.

Гаити

Гаитида ҳам қонун доирасида қуллик йўқ, аҳолининг қашшоқлиги туфайли ҳеч ким статистика юритмайди. Кўпгина ҳудудларда маҳаллий аҳоли вакили бўлмаганлар киришдан қўрқишади, чунки улар геттодан ҳам ёмонроқ кўринади ва у ерда бегоналарга жангариларча муносабатда бўлишади.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат аҳолисининг тахминан 6 фоизи қулликда бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси турли жиноий гуруҳлар томонидан назорат қилинади.

Кўп одамлар қарздорлик туфайли қулликка тушиб қолишади. Жиноий гуруҳлар камбағалларга атайлаб пул беришади, кейин эса, агар улар пулни қайтара олмасалар қулликка олиб кетишади. Гаитида болалар учун оғир мажбурий меҳнат ҳам жуда кенг тарқалган.

Гаитида камбағал ота-оналар фарзандини бадавлат оилага хизмат қилиш учун берадиган Реставек тизимига эга. Шу йўл билан у яхши шароитда яшаб, таълим олиш имкониятига эга бўлади, деб ишонилади. Аслида, болалар уй хизматкори бўлиб хизмат қилишади ва оғир жисмоний ҳиссий зўравонликни бошдан кечиришади.

Аҳолининг қашшоқлиги ортиб бораётгани сабабли реставеклар сони йил сайин ортиб бормоқда. Бутун мамлакат болаларининг 25 фоизи ушбу тизимга жалб қилинган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи қизлардир.

Покистон

Расмий равишда Покистонда ҳам бошқа мамлакатлардаги каби қуллик тақиқланган, бироқ у ерда икки миллиондан саккиз миллионгача қул яшаши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Кўпинча Покистонда қуллик қарз мажбурияти каби ишлайди. Одам қарзларни қоплаш учун қарз берувчига хизмат қилишга мажбур бўлади, лекин доимий равишда қарз миқдори катталашиб боради. Агар қул қочиб кетса, у қидирувга қўйилади ва кейин қидирувга сарфланган пул қарзга қўшилади. Қарз мерос бўлиб қолади, шунинг учун болалар кўпинча ота-оналари ўрнига қул бўлишади.

Халқаро ташкилотлар қочишга муваффақ бўлганларни жойлаштириш учун махсус лагерлар ташкил қилган. Бироқ, у ерда ҳам қуллар ўзларини хавфсиз ҳис қилишмайди, чунки уларнинг собиқ хўжайинлари уларни ўғирлашлари ва ўзларига қайтаришлари мумкин.

Покистонда камбағал оилаларнинг қизлари айрим ҳолларда қулликка тушиб қолишади. Номаълум эркак уй остонасига келиб, ота-онаси олдида севгилисига турмуш қуришни таклиф қилади. У олтин тоғларни ваъда қилади. Қиз рози бўлгач, уни олиб кетади ва у эркакларга хизмат қилувчи бошқа аёллар билан бирга қул бўлиб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг