Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон биринчи президентининг ўғли Айдар Акаев вафот этди

Қирғизистон биринчи президентининг ўғли Айдар Акаев вафот этди

Фото: РИА «Новости»

5 февраль куни Қирғизистон биринчи президенти Асқар Акевнинг катта ўғли 44 ёшли Айдар Акаев Москвада вафот этди. Бу ҳақда  Асқар Акаевлар оиласига яқин манба хабар берди, дея ёзмоқда Tnews.uz.

Манбаларнинг айтишича, Айдар Акаев юрак хуружи туфайли вафот этган.

Айдар Акаев  1998 йилда маълум муддат Қозоғистоннинг ўша вақтдаги президенти Нурсултон Назарбоевнинг кичик қизи Алия Назарбоева билан никоҳда бўлган. 

5 февраль куни Қирғизистоннинг Чуй вилояти Кемин туманида Асқар Акаевнинг жияни Кубан Акаевнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Хабарларга қараганда, Кубан Акаев ҳам Москвада вафот этган.

2005 йил 24 март март куни Қирғизистонда халқ тўлқини юз берди, бунинг оқибатида 15 йил президент бўлган Асқар Акаев мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Акаев оиласи билан Россияга қочиб кетди ва бу мамлакатда сиёсий қочқин мақомини олди, шундан бери ҳибсга олинишидан хавфсираб ватанга қайтмаяпти. Акаев мамлакатни тарк этганидан кейин унинг оиласига нисбатан жиноий ишлар очилди.

Айдар Акаев 1976 йил 20 февралда туғилган. У Қирғизистонда молия вазирининг маслаҳатчиси, Қирғизистон Миллий олимпия қўмитаси ва бокс Федерацияси президенти бўлиб ишлаган, Қирғизистон парламенти депутати этиб сайланган. 2005 йилги халқ исёни вақтида оиласи билан Москвага келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг