Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизларнинг 500 қоп носвойи Россияга киритилмади

Қирғизларнинг 500 қоп носвойи Россияга киритилмади

Ҳужжат бўйича «ёғоч кули ва тамаки хом ашёси» ортилгани айтилган юк машинаси Қозоғистон-Россия чегарасида Челябинск божхоначилари томонидан мамлакатга киргизилмади.

Бунга мазкур юк ҳужжатда кўрсатилганидек эмас, балки вазни 500 қопдан иборат носвой экани сабаб бўлган. Қирғизистондан йўлга чиққан ушбу юк машинасида жами 17 тонна носвой аниқланган.

Маълум қилинишича, буюртмачи етказиб берувчига боғ ўсимликлари учун ўғит буюртма қилган бўлган.

Ушбу юкнинг «қора бозор»даги нархи 25,5 млн рублга баҳоланяпти.

Носвой ортилган юк машинаси Россияга киритилмай ортга қайтарилди.

Маълумот учун, 2013 йил 23 февралда имзоланган «Фуқароларнинг соғлиғини тамаки тутуни таъсиридан ва тамаки истеъмолининг оқибатларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Федерал қонунда мамлакатда носвойнинг ҳам улгуржи, ҳам чакана савдолари тақиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг