Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда кана чақишидан икки киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда кана чақишидан икки киши ҳалок бўлди

Қизилўрда вилоятида икки киши кана чақиши ва Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланган. Касаллик ўлимга олиб келди, деб хабар беради «Zakon.kz».

Қайд этилишича 77 ёшли ва 51 ёшли эркак касалхонага олиб келинганида оғир аҳволда бўлишган.

Иккала бемор ҳам вафот этди. Уларга Конго-Қрим геморрагик иситмаси ташхиси қўйилган.

«Ҳар бир ҳолатни қайд этишда шахсий ҳудудлар, чорва ҳовлилари ва ҳайвонларни дезинфекция қилиш 12 соат ичида амалга оширилади. Барча алоқада бўлган шахслар 14 кун давомида шифокор назоратида бўлади. Умуман олганда, уч ой — май, июн ва июл ойлари каналарнинг фаоллашиш вақти. Шу сабабли, аҳолидан эҳтиёт бўлишларини ва кана чаққан тақдирда дарҳол шифокорга мурожаат қилишларини сўраймиз», дейди Қизилўрда вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Алия Абдиқаимова.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг