Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров 28 ёшли жиянини шаҳар ҳокими этиб тайинлади

Рамзан Қодиров 28 ёшли жиянини шаҳар ҳокими этиб тайинлади

Фото: Коммерсантъ

Чеченистонда катталиги жиҳатидан Грознийдан сўнг иккинчи ўринда турадиган Аргун шаҳри ҳокими этиб Рамзан Қодировнинг 28 ёшли қариндоши Хас-Магомед Қодиров тайинланди.

Рамзан Қодировнинг матбуот котиби Алви Каримов бу хабарни тасдиқлади ва Хас-Магомед Қодировни «шаҳар хўжалигини яхши тушунадиган» ва «одамлар билан муомала қилишни биладиган» мутасадди сифатида таърифлади. Шу билан бирга 28 ёшли Қодиров Чеченистон раҳбарига ёрдамчи бўлгани ва Чеченистон ИИВни бошқарганини эслатиб ўтди.

«У ўзига нисбатан талабчан ва одамларга ҳурмат билан муомалада бўлади. Бундай ҳоким аргунликлар учун ҳақиқий совға бўлди», — дейди Каримов.

Алви Каримов Хас-Магомед Қодиров ва Рамзан Қодиров яқин қариндош экани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Гарчи улар бир уруғдан бўлса ҳам, яқин қариндош эмас. Шунчаки, бу жуда катта уруғ ва Ахмат-Юрт қишлоғида катта ҳудудни эгаллаган», — дейди матбуот котиби.

Хас-Магомед Қодиров 2017 йил, 26 ёшида Грозний шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди. Ўшанда у полицияда кичик лейтенант унвонига эга бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг