Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамзан Қодиров «қора рўйхат»га тушди

Рамзан Қодиров «қора рўйхат»га тушди

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео душанба куни АҚШ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг оила аъзоларига инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузганликлари учун виза санкцияларини киритишини маълум қилган.

Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.

«Рамзан Қодировга нисбатан инсон ҳуқуқларини бузиш бўйича айбловларини судда исботлаши керак, акс ҳолда бу туҳматдан бошқа нарса эмас»,- деди Россия Давлат думаси (парламентнинг қуйи палатаси) ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Леонид Слуцкий.

Расмий Кремль позициясини ҳимоя қилувчи журналистлар Қодировга нисбатан жорий қилинган санкцияларни унинг «ватанпарварлик позицияси» билан боғлаганлар.

«АҚШнинг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг оила аъзоларига нисбатан шахсий санкцияларининг қўлланилиши Америка маъмуриятининг яна бир бефарқ қадамидир. Уни қора рўйхатга олиш сабаблари асоссиз», деди Слуцкий.

Чекловлар АҚШ ҳукумати томонидан коррупция ва инсон ҳуқуқлари бузилишларига алоқадор деб кўрилган одамларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи қонунга мувофиқ қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг