Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия дунё харитасини ўзгартирмоқда

Россия дунё харитасини ўзгартирмоқда

Фото:«Naviny.by»

Россия президенти Владимир Путин амалдаги дунё харитаси тарихий ва географик ҳақиқатларга соя солаётгани, русча номлар ўчирилгани сабабли янги харита тузиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Владимир Путин Россия география ассосиацияси директорлар кенгаши билан ўтказилган йиғилишда Россиянинг янги дунё атласи ишлаб чиқилиши зарурлигини, бу атлас аввало рус тилида тузилиб, кейин бошқа тилларга таржима қилиниши бўйича топшириқ берган.

Худди шундай топшириқ Россия мудофаа вазирлигига ҳам берилгани маълум бўлди.

«Тарихда кашфиётчиларимиз ва сайёҳларимиз муайян жойларга русча номлар қўйишган. Лекин, афсуски, бугун ушбу номлар тарих саҳифаларидан ўчиб бораяпти. Россия дунёни кашф қилишга ҳамда илм-фан ривожига катта ҳисса қўшган. Бу ҳам унутилиб бораяпти. 2020 йили Антарктиданинг кашф қилиниши юбилейини нишонлаймиз. Аммо Антарктидани кашф қилган Михаил Лазарёв ва Федди Беллинсгаузеннинг номлари бугун харитада йўқ. Амалдаги хариталарда бегоналарнинг номлари бор, бу ҳолатни тўғрилаш керак», – деди Владимир Путин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг