Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиялик таниқли актёр вафот этди

Россиялик таниқли актёр вафот этди

Актёр, театр режиссёри, ўқитувчи ва ёзувчи, Россия халқ артисти Александр Ширвиндт вафот этди. Бу ҳақда Москва шаҳар думаси раиси Алексей Шапошников хабар берган.

«Ачинарли хабар... 90 ёшида Сатира театри президенти, Россия халқ артисти Александр Ширвиндт вафот этди. Россия театр ва киноси тарихидаги бутун бир давр унинг номи билан боғлиқ», - деб ёзади Шапошников Телеграм саҳифасида.

Александр Ширвиндт 1934 йил 19 июлда Москвада туғилган. 1956 йилда Шчукин номидаги театр мактабини тамомлаган. Ўшандан бери у театрда, шу жумладан 1970 йилдан бери - Москва академик сатира театрида спектаклларни саҳналаштирган, фильмларда роль ўйнаган, саҳнада кўп ишлаган ва Шчукин мактабида дарс берган.

У 2000 йилда Сатира театрининг бадиий раҳбари сифатида Валентин Плучек ўрнини эгаллаганди. 2021 йил 16 ноябрда Ширвиндт бу лавозимни тарк этди ва театр президенти бўлди.

Александр Ширвиндт «Ватан олдидаги хизматлари учун» орденининг тўлиқ соҳиби бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг