Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Санкт-Петербургда автобус ўнлаб одамлар билан дарёга қулади

Санкт-Петербургда автобус ўнлаб одамлар билан дарёга қулади

Санкт-Петербургда одамлар бўлган автобус дарёга қулаб тушди.

РБК нашри хабарига кўра, Санкт-Петербургда автобус Мойка дарёсига қулаган; унинг ичида 20 нафарга яқин киши билан.

Шунингдек, автобуснинг уч нафар йўловчиси аллақачон сувдан чиқариб олингани хабар қилинган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус икки машинага бориб урилган, панжарани бузиб ўтиб, сувга қулаган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса содир бўлган вақтда автобус ичида 20 га яқин одам бўлган», — дейилади идорада.

Сўнгги хабарларга кўра,  автобус ичида 15 нафар йўловчиси бўлган. Ҳодиса оқибатида улардан 4 нафари ҳалок бўлган ва яна 4 нафари оғир аҳволда. Автобус ҳайдовчиси қўлга олиниб,  полицияга олиб кетилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг