Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёҳлар ўтган йили Римдаги Trevi фавворасига 1,6 миллион евро «аташди»

Сайёҳлар  ўтган йили  Римдаги Trevi  фавворасига 1,6 миллион евро «аташди»

фото: solidarnost.su

Римга саёҳатга борганлар Trevi фавворасига албатта танга ташлайдилар. Бу анъана сайёҳларнинг саёҳат хотираларини бойитиш учундир балки. Ўтган 2023 йилда фавворага ташланган тангалар рекорд миқдорга етди – 1,6 миллион еврони ташкил қилди деб, деб ёзади РИA Новости йиғилган маблағларни бошқарадиган Caritas хайрия ташкилотига таяниб.

«Биз ҳозирча турли валютадаги тангаларни еврога алмаштириш орқали аниқ миқдорни ҳисоблаб чиқмаяпмиз. Гап 1,6 миллион евро атрофидаги рекорд сумма ҳақида кетмоқда. 2022 йилда фавворадан 1 миллион 430 минг евро йиғдик», – дейди Caritas  вакили.

Тангалар фавворада ҳафтада бир неча марта йиғилади. Буни Рим энергетика компанияси Acea ходимлари амалга оширадилар. Aммо барчаси мавсумга ва сайёҳлар сонига боғлиқ.  Йиғилган тангалар саралаш ва конвертация қилиш учун қопларга муҳрланади.

Бутун дунёдан йиғилган 1,5 миллион евро тангалар оғирлиги 33 тоннани ташкил қилади. Caritas вакилининг сўзларига кўра, Trevi фавворасининг йиллик  «даромади» ўртача Рим музейининг фойдасидан ошади. Масалан, Миллий Рим музейининг йиллик даромади 1 миллион евродан сал кўпроқни ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг