Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Солиқ ставкалари энг паст мамлакатлар аниқланди (рейтинг)

Солиқ ставкалари энг паст мамлакатлар аниқланди (рейтинг)

Foto: «Sibdom»

Солиқ рақобатбардошлиги халқаро индекси (ITCI) мамлакатларнинг солиқ тизими икки муҳим жиҳат: рақобатбардошлик ва нейтраллик талабларига қанчалик жавоб беришини кўрсатиб беради. Бу жиҳатдан солиқ ставкалари энг паст мамлакат — Эстония олти йилдан бери рейтинг етакчилигини сақлаб қолмоқда.

Кўриб турганингиздек, солиқлар энг паст мамлакатлар (Топ-10) — Эстония, Янги Зеландия, Латвия, Литва, Швейцария, Люксембург, Австралия, Швеция, Нидерландия ва Чехия.

Ушбу рейтингда Франция энг охирги ўринда қайд этилди. Ундан сал тепада — Польша, Италия, Португалия ва Чили.

Россия ва МДҲ мамлакатларини таҳлилчилар рейтингга киритиб ҳам ўтиришмади.

Маълумот учун: АҚШда 1937 йили асос солинган «Tax Foundation» марказининг ушбу индекси сўнгги йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тушаётган солиқ юклари қанчалик оғирлашиб бораётганини кўрсатади. Индексни тузишда ҳар бир мамлакатнинг кўрсаткичлари беш соҳада кўриб чиқилади: корпоратив солиқлар, индивидуал даромад солиқлари, истеъмол солиқлари, кўчмас мулкка солинадиган солиқлар ҳамда хориждан олинган даромадга солинадиган солиқлар.

Индекс (инглиз тилида) билан ушбу илова орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг