Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тарихий учрашув: Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарлари учрашди

Тарихий учрашув: Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарлари учрашди

Фото:«Reuters»

Бугун, 27 апрель куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Пханмунжондаги чегара пунктида Корея саммитини бошладилар. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Музокаралар давомида икки корейс давлати етакчилари алоқаларни яхшилаш, тинчлик ва бирлашиш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин демаркация линиясида учрашдилар. Улар бир-бирлари билан жуда дўстона мулоқот қилганлар. Шундан сўнг Ким Чен Ин икки Кореяни бўлиб турувчи чизиқдан ўтиб, Жанубий Корея тупроғига қадам қўйган илк Шимолий Корея етакчисига айланди.

Учрашувлар аввалида Ким Чен Ин музокараларнинг ижобий якунидан умид қилган. Ўз навбатида Мун Чжэ Ин КХДР раҳбарининг  демаркация чизиғидан кесиб ўтишини тинчлик рамзи дея баҳолаган.

Аввалроқ Шимолий Корея ядро синовларини тўхтатгани ҳақида эълон қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг