Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонда президент сайловлари ҳақида дастлабки маълумотлар берилди

Тожикистонда президент сайловлари ҳақида дастлабки маълумотлар берилди

Фото: «Sputnik»

Тожикистонда президент сайловлари ўтказилган деб топилди, уларда сайловчиларнинг 70 фоиздан кўпроқ қисми иштирок этган. Бу ҳақда Тожикистон марказий сайлов комиссияси раиси маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Тожикистонда бўлиб ўтаётган президент сайловларида соат 15:00 га қадар сайловчиларнинг 70,71 фоизи иштирок этди, мамлакатда президент сайловлари ўтказилган деб топилди. Бу ҳақда республика марказий сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Худоёрзода журналистларга маълум қилган.

11 октябрь куни Тожикистонда маҳаллий вақт билан соат 06:00 да президент сайловлари бошлангани ҳақида хабар бергандик.

«Соат 15:00 га қадар  3 495 215 киши, яъни 70,71% сайловчи овоз берди», — деди Бахтиёр Худоёрзода.

Тожикистонда рўйхатга киритилган сайловчиларнинг ярмидан кўпи иштирок этган бўлса, президент сайловлари ўтказилган деб топилади. Президентга 50 фоиздан ортиқ овоз беришган тақдирда у сайланган деб ҳисобланади.

Овоз бериш маҳаллий вақт билан 20:00 да тугайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг