Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонликлар Россияга бормай туриши тавсия этилмоқда

Тожикистонликлар Россияга бормай туриши тавсия этилмоқда

Тожикистон ҳукумати ўз фуқароларига Россияга саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилди. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар пайдо бўлди.

Бир кун аввал Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига мамлакат фуқароларининг РФга киришига рухсат берилмаётганидан хавотир билдирган эди. Тожикистон фуқаролари учун қийинчиликлар бир неча ҳафтадан бери Crocus City Hall`даги терактдан кейин пайдо бўлмоқда.

Asia Plus агентлигининг хабар беришича, юзлаб Тожикистон фуқаролари Қозоғистоннинг Жанубий Урал вилояти ва Россиянинг Оренбург вилояти чегарасида қолиб кетган.

Аввалроқ Москвадаги теракт сабаб 21 ёшли фуқаро қўлга олингани маълум бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг