Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Толибон» ҳам Россиядаги теракт юзасидан баёнот берди

«Толибон» ҳам Россиядаги теракт юзасидан баёнот берди

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва вилоятидаги Crocus City Hall концерт залида содир этилган терактни «қатъий қоралашини» билдирди.

Тегишли баёнот Афғонистон ташқи ишлар департаменти вакили Абдулла Каҳар Балхийнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пайдо бўлди, деб ёзади «РИА Новости».

«Толибон» ҳаракати тузган ҳукумат таркибидаги вазирлик матбуот котиби терактни «барча инсоний тушунчаларнинг кенг миқёсда бузилиши» деб ҳисоблашини айтди.

Шунингдек,  Халқаро полиция ташкилоти (Интерпол) собиқ бош котиби Юрген Сток концерт залида бўлиб ўтган терговни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтган. 

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонини терактни расмий Киевга юклашга уринишда айблаганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг