Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп: «Бир кун келиб Шимолий Корея бой давлатга айланади!»

Трамп: «Бир кун келиб Шимолий Корея бой давлатга айланади!»

Фото:«Elnuevodia.com»

АҚШ президенти Доналд Трамп КХДРни ўзининг «Twitter»даги  саҳифасида «улкан салоҳиятга эга» деб ёзди.

«Мен ишонаманки, кун келиб Шимолий Корея қудратли молия ва иқтисодга эга мамлакат бўлади. Мамлакатнинг улкан салоҳияти бор. Ким Чен Ин ҳам бу фикримга қўшилади», — деган Трамп.

Бундан ташқари Оқ уй раҳбари АҚШ ва КХДР делегациясининг музокара ўтказаётганини ҳам тасдиқлаган.

Аввалроқ Трамп 12 июнда Сингапурда бўлиб ўтиши керак бўлган АҚШ-КХДР саммитини бекор қилгани ва яна бу фикридан қайтгани ҳақида хабар берилганди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг