Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Ҳўрмўз блокадаси бўйича таҳдидли баёнот берди

Трамп Ҳўрмўз блокадаси бўйича таҳдидли баёнот берди

Фото: Haberlar

АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги Америка блокадасига яқинлашган ҳар қандай Эрон кемалари дарҳол йўқ қилинишини маълум қилди. 

Оқ уй раҳбари бу ҳақда Truth Social ижтимоий медиа платформасида ёзган. 

Унинг сўзларига кўра, Эрон денгиз кучлари бутунлай йўқ қилинган. У 158 та кема йўқ қилингани бўйича маълумотларни келтирди.

«Қўшма Штатлар фақат оз сонли «тезкор ҳужум кемалари» га зарба беришдан қочди, чунки биз уларни жиддий таҳдид деб ҳисобламадик», деб таъкидлади Трамп. 

«Огоҳлантириш: агар бу кемалардан бирортаси бизнинг блокадамизга яқинлашса, улар гиёҳванд моддалар ташувчи кемалар каби дарҳол йўқ қилинади. Бу тез ва шафқатсиз содир бўлади. Қўшма Штатларга океан ёки денгиз орқали кирадиган гиёҳванд моддаларнинг 98,2 фоизи тўхтатилди», деб тушунтирди президент.

Куни кеча Трамп Ҳўрмўз бўғози блокадаси ҳақида эълон қилди. Бу нарх нархлари ошишига сабаб бўлди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг