Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тунис президенти Бежи Каид ас-Себси вафот этди

Тунис президенти Бежи Каид ас-Себси вафот этди

Фото:«Корреспондент.net»

Тунис президенти Бежи Каид ас-Себси 92 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда президент администрациясининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

Хабарда қайд этилишича, президент пайшанба куни эрталаб мамлакат пойтахтидаги ҳарбий госпиталда жон берган.

Ас-Себси охирги вақтларда соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммоларга учраётган эди. У 2017 йилдан бери энг ёши улуғ амалдаги президент саналар эди.

Ас-Себси 1926 йилнинг 26 ноябрида таваллуд топган. Тунис президентлигига 2014 йил 31 декабрда сайланган эди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг