Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия президент сайлови арафасида: қандай натижа тахмин қилинмоқда?

Туркия президент сайлови арафасида: қандай натижа тахмин қилинмоқда?

Фото:«TRT»

Туркияда сайлов арафасида Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг рейтинги ошаяпти. Сайловчилар амалдаги президентни қўллаб-қувватлашмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар тарқатган.

Сўнгги бир ҳафта давомида Эрдўғоннинг рейтинги 1 фоиз ошиб, 48,1 фозини ташкил қилган.

Шу йил 24 июнь куни Туркияда муддатидан аввал президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Президентликка номзодлар орасида Муҳаррам Инжанинг рейтинги 27,8 фоиздан 29,1 фоизга ўсган. Акшенерники эса пасайган.

Ижтимоий сўров натижаларига кўра сайловда 48,5 фоиз сайловчи Эрдўғонга овоз бериши кутилаяпти.

Қолган партиялардан кўрсатилган номзодлар 39,8 фоиз овоз тўплаши тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг