Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистонда шифокорларга смартфондан фойдаланиш тақиқланди

Туркманистонда шифокорларга смартфондан фойдаланиш тақиқланди

Фото: «Хроники Туркменистана»

Туркманистонлик шифокорларга иш жойида смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди, деб хабар бермоқда «Хроники Туркменистана».

Aшхабод тиббий муассасаларида шифокорларга иш пайтида мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланган. Раҳбарият талабига биноан, ходимлар ўз телефонларини уйда қолдиришлари ёки иш давомида бош врачга топширишлари шарт. Aммо тақиқнинг сабаблари номаълум.

Нашрнинг қайд этишича, бу мамлакат ҳукумати томонидан аҳолининг интернетга киришини чеклаши ва бу борадаги назоратнинг кучайтирилиши фонида амалга оширилмоқда. Aввалроқ, нашр мухбирларига кўра, туркманистонлик талабаларга мобил телефондан фойдаланиш тақиқланган эди. Шунингдек, ўқитувчилар ҳам телефонларни овозсиз режимга қўйишлари ва дарс давомида улардан фойдаланмасликлари шарт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг