Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина Россия билан транспорт алоқаларини 50 йилга тақиқламоқчи

Украина Россия билан транспорт алоқаларини 50 йилга тақиқламоқчи

Украина ҳукумати Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига Россия билан ҳар қандай транспорт алоқаларини 50 йил муддатга тақиқлаш таклифини киритди.

Бу ҳақда Украинанинг «Экономическая правда» нашри ёзмоқда.

Қарорда Украина ва Россия Федерацияси ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини эллик йил муддатга тақиқлаш таклиф қилинмоқда, шунингдек, россияликлар ҳам Украина ҳаво ҳудудидан фойдалана олмайди.

Бундан ташқари, Россия Федерациясида рўйхатдан ўтган автотранспорт воситаларининг Украинага кириши ҳам тақиқланади. Россия билан алоқадор шахслар учун темир йўл ҳаракатининг барча божхона режимларида тақиқ жорий этилмоқда. Тақиқ денгиз ва дарё транспортига ҳам тегишли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг