Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Урушда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33,7 минг нафардан ошди

Урушда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33,7 минг нафардан ошди

Исроилнинг Фаластин ерларига давом этаётган ҳужумлари натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 минг 729 нафарга етди. Бу ҳақда якшанба куни ҲАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Урушда яраланганлар сони эса 76 371 киши.

Синхуа агентлиги берган хабарга кўра, Исроил кучлари, жумладан, ўтган 24 соат ичида 43 фаластинликни ўлдирган ва 62 кишини яралаган.

Айни пайтда Исроил молия вазири Бетсалел Смотрич «Рафаҳга бостириб кириш ва бутун Ғазо сектори устидан назорат ўрнатиш»га чақирган.

Смотрич X ижтимоий тармоғида «Исроилнинг қизил чизиқларидан воз кечиши ва ҲАМАС билан битим тузиш истаги фақатгина гаровга олинган исроилликларни ўз уйларига қайтариш имкониятидан маҳрум бўлишга олиб келади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг