Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ушбу 20 та жонивор қирилиб кетиш арафасида (Фото)

Ушбу 20 та жонивор қирилиб кетиш арафасида (Фото)

Фото: «radiosputnik.ria.ru»

1973 йил 3 март куни Вашингтонда «Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисида»ги конвенция имзоланди. Бу ноёб жонивор турларининг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур чора бўлган. «Sputnik» радиоси ҳимояга мухтож жониворлар суратини жамлади.

1

Фосса. Бу йиртқич ҳайвон фақат Мадагаскарда яшайди. Одамлар томонидан дарахтларнинг кесиб ташланиши уларнинг йўқолиб кетиш хавфини юзага келтирди.

2

Узоқ Шарқ леопарди. Браконьерлар ушбу тур йўқолиб кетишининг асосий айбдорларидир.

3

Петерснинг хартумли ити. Бу — Африка қитъасида яшовчи ноёб жонивор. Айрим маълумотларга кўра, итлар сонининг тез камайишига моногамия сабабчи.

4

Окапи. Ташқи кўринишидан зебра ва отга ўхшаш жонивор фақат Конго Демократик Республикаси ҳудудида яшайди.

5

Африка фили. Браконьерлик туфайли бу тур бутунлай йўқолиб кетиши мумкин. Фил суяги ва тишига қора бозорда талаб катта.

6

Катта панда. Ўрмонларни кенг миқёсда кесиб ташлаш оқ-қора айиқларнинг йўқолиб кетишига олиб келмоқда. Пандалар орасида туғилиш даражасининг пастлиги вазиятни баттар ёмонлаштирмоқда.

7

Қор барси. Дунё бўйича жами 4 000 тагина қолган. Барслар асосан браконьерларнинг бошқа жониворларни овлаш учун қолдирган темир тузоқларидан азият чекмоқда.

8

Терили тошбақа. Улар медузалар билан озиқланишади. Уларнинг ҳаётига пластик халталар хавф солмоқда. Тошбақалар халталарни медуза деб ўйлаб, уларни еб қўйишади ва бўғилиб ўлишади. Соҳил бўйидаги қурилишлар туфайли тошбақалар етарлича тухум қўя олмайди.

9

Оқ каркидон. Қора бозорда каркидоннинг шохига талаб катталиги боис ноёб тур йўқолиб кетиш хавфи остида. Дунё бўйича бори-йўғи 10 та жонивор қолган.

10

Нозик лори. Бу лемур «севги» қурбонига айланмоқда. Одамлар уларни уй жонивори сифатида браконьерлардан сотиб олишади.

11

Аннам йўл-йўл қуёни. Олачипор жонивор Лаос ва Вьетнамда яшайди. Қурилишлар туфайли табиий муҳитнинг вайрон бўлиши қуёнларнинг қирилиб кетишига олиб келмоқда.

12

Дарахт кенгуруси. Кенгурунинг бу тури ўрмонларни кесиш туфайли қирилиб кетиши мумкин. Халтасимон жонивор камдан-кам вазиятларда ерга тушади. Чунки дарахтдан бошқа жойда яшай олмайди. Улар учун дарахтларнинг кесилиши – кўчада қолишдай гап.

13

Амур йўлбарси. Уларнинг сони 550 тага кўпайди. Бироқ улар яшайдиган ҳудуднинг етишмаслиги жониворлар учун катта муаммога айланди. Ўрмонларнинг кесилиши вазиятни ёмонлаштирмоқда.

14

Африка ёввойи ити. Бу жониворлар юқумли касалликлар ва улар яшайдиган жойларнинг одамлар томонидан яксон этилиши туфайли қирилиб кетишга яқин қолди.

15

Улкан фил тошбақаси. Уларнинг асосий душмани Галапагос оролига олиб келинган эчкилар ҳисобланади. Эчкилар тошбақаларнинг озуқасини еб тугатишмоқда. Бошқа жойга кўчирилган заҳоти ноёб тошбақалар сони мингтага етди.

16

Қора ринопитек. Бу маймун Хитойда яшайди ва жуда кам ўрганилган. Айрим маълумотларга кўра, дунё бўйича уларнинг сони бори-йўғи 2 мингта қолган.

17

Оқ айиқ. Ушбу жониворнинг йўқолиб кетишига бир қанча омиллар сабабчи: браконьерлик, глобал исиш ва Арктиканинг ифлосланиши. Бугунги дунёда 22 — 31 мингта оқ айиқ қолган.

18

Дюгонь. Сут эмизувчиларнинг бу тури жониворлар ҳақидаги бир қанча конвенциялар томонидан ҳимояга олинган. Шунга қарамай уларнинг сони камайиб бормоқда. Шунча тақиқларга қарамай, браконьерлар уларни тўрда овлашмоқда.

19

Филиппин узуноёғи. Митти маймунчани деярли уйидан ҳайдаб солишган. Улар кўплаб омиллардан қийналишмоқда – дарахтларни кесиш, йиртқичлар ва браконьерлар.

20

Қизил бўри. Бу деярли қирилиб кетган ҳайвон. Охирги 50 йил ичида қизил бўри умуман тилга олинмай қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг