Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазият кескинлашмоқда: ҳусийлар ўч олишга ваъда берди

Вазият кескинлашмоқда:  ҳусийлар ўч олишга ваъда берди

Яманнинг бир қисмини назоратда ушлаб турган ҳусийлар кеча тунда мамлакатдаги ўнлаб нишонларга зарба берган АҚШ ва Британия зарбаларига жавоб беришга ваъда берди. Бу ҳақда BBC ёзмоқда. 

Хабарга кўра,  шанба, 3 феврал куни АҚШ ва Британия кучлари Қизил денгиздаги кемаларга ҳужум қилишга тайёрланган олтита ҳусий нишонларига зарба берди.

Ҳусийларга кўра, бир неча соат ичида пойтахт Сана ва мамлакатнинг бошқа аҳоли гавжум ҳудудларига 48 та зарба берилган.

Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Кузатувчилар таъкидлашича, Американинг ҳусий позицияларига қарши зарбалари ҳали ўзининг асосий мақсадига эришгани йўқ - юк ташиш компаниялари аксарият ҳолларда Қизил денгиз орқали кемаларини жўнатишга иккиланмоқда.  Бу эса транспорт қийинчиликларини келтириб чиқармоқда. 

Ҳусийлар эса кетма-кет кескин баёнотлар бермоқда.  Ҳатто улар Исроилни нишонга олишганини ҳам маълум қилишган. 

Эслатиб ўтамиз,  АҚШ кучлари аввалроқ Эроннинг Сурия ва Ироқдаги нишонларига ҳам зарба берганди.  Бунга Иорданияда уч америкалик аскарнинг вафот этгани сабаб бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг