Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда портлашлар яна бир неча кун давом этиши мумкин

Қозоғистонда портлашлар яна бир неча кун давом этиши мумкин

Фото: «ВКонтакте»

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти, Арис шаҳридаги портлашлар яна бир неча кун давом этиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев хабар бериб ўтди.

Айни вақтда портлаш рўй бераётган ҳудудда сапёрлар гуруҳи иш олиб бормоқда. Ҳарбий қисм қурол-яроғ омборларида радиоактив снарядлар бўлмаган.

Хабар қилинишича, айни вақтда бутун шаҳар эвакуация қилинган. Маҳаллий аҳоли учта йўналишда олиб чиқиб кетилди. Қозоғистоннинг «Хабар» телеканали тарқатган маълумотларга қараганда Арис шаҳри аҳолиси мактабларда ташкил этилган махсус лагерларга жойлаштирилган.

Арисда қонунчиликни назорат қилиб туриш учун 345 полициячи сафарбар этилди. Шунингдек қўшимча тарзда шаҳарга Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларидан 500 нафари киритилган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг