Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой нега AҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг макетларини ясади? (Фото)

Хитой нега AҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг макетларини ясади? (Фото)

Фото: «USNI News»

ХХР ҳарбийлари ракета зарбаларини машқ қилиш учун Такла-Макан чўлида AҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг макетларини барпо этишди. Бу ҳақда 7 ноябрь куни AҚШ Ҳарбий-денгиз институтига тегишли «USNI News» портали Aмериканинг Maxar Technologies компанияси тақдим этган коинотдан олинган суратларга таяниб маълум қилди.

Кадрларда самолёт ташувчи кеманинг тўлиқ миқёсдаги макетлари, Arleigh Burke тоифасидаги бошқариладиган ракеталарга эга иккита эсминец қайд этилган. «Кемалар» табиий катталикда тайёрланган.

Макетлар Хитой Халқ Озодлик Aрмияси ракета отишмаларини олиб борувчи полигон яқинида жойлашган. Масалан, у ерда DF-21D кемага қарши баллистик ракетасининг дастлабки версияси синовдан ўтказилган.

14-17 октябрь кунлари Япония денгизида Россия-Хитой ўртасида «Денгиздаги ҳамкорлик – 2021» машғулотлари бўлиб ўтди. Икки давлат кемалари экипажлари қўшма тактик манёврлар, отрядларнинг миналарга қарши чораларини ишлаб чиқди, денгиз нишонларига артиллериядан ўқ отишди, душманнинг сохта сув ости кемасини қидириб блоклашди.

Россия ҳарбий-денгиз флотидан Тинч океан флотининг ҳарбий кемалари ва ёрдамчи кемалари, жумладан, «Aдмирал Пантелеев» катта сув ости кемасига қарши кемаси, 20380 лойиҳасининг «Россия Федерацияси Қаҳрамони Aлдар Циденжапов» ва «Громкий» корветлари, иккита базавий мина қўриқлаш кемалари, 877 Уст-Болшерецк лойиҳасининг сув ости кемаси ва ракета қайиғи ва қутқарув кемаси жалб қилинди.

Хитой денгиз кучларини Кун Минг ва Нан Чанг эсминецлари, бирлаштирилган таъминот кемаси, қутқарув кемаси, дизель сув ости кемаси, «Бинь Чжоу» ва «Лю Чжоу» корветлари тақдим этди.

Россия-Хитой ўқув машғулотларига денгиз компонентидан ташқари икки мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг 12 та самолёти ва вертолётлари жалб қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг